Биз ҳақимизда

Кафедра тарихи

“Болалар касалликлари” кафедраси узоқ тарихга эга.  Кафедра 1920 йилда доцент  А.Н. Устинов томонидан  тузилган.  А.Н. Устинов 1922 йилгача кафедрани бошқарган.  1922-йилдан 1924-йилгача кафедрани Василий Иванович Лысенко (1885-1946йй) – тиббиёт фанлари доктори, профессор бошқарган. У  Харьков Университети тиббиёт факультетини  тамомлаган, «Иссиқ иқлим шароитида болаларни рационал овқатлантириш” тўғрисида 40 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 1936-йилда Лысенко В.И. Болаларни овқатлантириш кафедрасини тузган, 1945-йилда эса, Педиатрия факультетининг Болалар касалликлари кафедрасини тузган.

Кафедра 

Болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси Тошкент тиббиёт академияси Кўп тармоқли клиникасининг 14-биноси 2- ва 5-қаватида жойлашган. Бизнинг сайтимизда сиз кафедра ходимлари, ўқув жараёни, илмий ишлар, кафедра тадбирлари, дарс жадваллари, эълонлар, тўгараклар фаолияти ва рейтинг баҳолари билан танишишингиз мумкин.
Кафедрамизда 1 та профессор, 1 та фан доктори, 2 та фан номзоди, 8 нафар ассистентлар фаолият олиб боришади.

Биз билан боғланинг

Бизнинг манзил:

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси 14-биноси 2 ва 5-қаватлари.

Телефон рақамларимиз: +99871 2715313, +99871 289-41-87

E-mail: ttabkp@mail.ru